ТОШҲОВУЗ

ТОШҲОВУЗ (Дашҳовуз) — Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятидаги шаҳар, вилоят маркази. Туркманистоннинг шим. да, Тошҳовуз воҳасида жойлашган. Тошҳовуз станцияси. Тошҳовуздан Ашхободгача 635 км. Аҳолиси 165,4 минг киши (1999).

Тошҳовуз 1816 й. да Хива хонлиги қалъаси сифатида Хива хони Муҳаммад Раҳимхон I (1806—1825) томонидан қурдирилган. 1873 й. да Хива хонлиги таркибида Россия империяси протекторатига киритилган. 1920 й. дан ХХСРда; 1924 й. дан шаҳар Туркманистон таркибидаги вилоят маркази; 1925 й. дан Туркманистон ССР округ маркази. 1939 — 63 й. ларда вилоят маркази, 1970 й. дан яна вилоят маркази.

Тошҳовуз меъморлиги қадим замонларда тошдан ишланган ҳовуз ва унинг атрофида юзага келган қалъа қурилиши билан боғлиқ. Оллоқулихон даврида қалъа кенгайтирилган ва Хива хонлигидаги энг мустаҳкам қўрғонлардан бирига айлантирилиб, сарой барпо этилган. 19-а. охирига келиб, турли урушлар натижасида қалъанинг сарой қисми вайронага айланган. Муҳаммад Раҳимхон II (1864—1910) даврида сарой қайта тикланган. 19-а. охирларида шаҳарда 3 дарвоза (шарқий, жан. ва сарой), 300 га яқин дўкон ва устахона, карвонсарой, 6 масжид ва Мадраса бўлган. Бироқ сарой ва б. иморатлардаги кўплаб нафис безаклар, деворий нақшлар тушиб кетиб, қайта тикланмаган.

1950-й. лардан шаҳар Шовот каналининг чап соҳили бўйлаб кенгайтирила бошлади. Эски шаҳарнинг катта қисмини ташкил этган пахсали иморатлар ўрнида ғиштин ва темирбетон бинолар, т. й. вокзали ва б. қурилди.

Тошҳовузда пахта тозалаш, ёғмой, пиво, сут, қишлоқ хўжалиги. машиналарини таъмирлаш, қурилиш материаллари, темирбетон буюмлар, графитли электродлар здлари, гиламчилик, тикувчилик, кондитер фкалари, гўшт, дон маҳсулотлари ктлари ишлаб турибди. Аэропорт, қишлоқ хўжалиги. техникуми, тиббиёт ва пед. билим юртлари, маданият ва истироҳат боғи бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШҲОВУЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ХИТОЙ
ХИВА ХОНЛИГИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты