ВЕБЛЕН

ВЕБЛЕН (Veblen) Торстейн (1857.30.7, АКШ Висконсин штати — 1929.3.8, Калифорния штати, МенлоПарка) — америка иқтисодчиси ва социологи. Чикаго, Станфорд, Миссури унтларида иқтисодиёт проф. Ғарб сиёсий иқтисодида институционализмнинг асосчиларидан бири. У ижтимоий дарвинизм тарафдори. Вебленнинг фикрича, моддий и. ч. ижтимоий ҳаётнинг асоси саналади, жамиятни ривожлантиришда техник интеллигенция муҳим ўрин тутади. Веблен ғоялари технократик назарияларда кенг фойдаланилган. Ҳар қандай жамиятни саноат машинаси тарзида, иқтисодий ин-тларни унинг таркибий қисмлари тарзида қарайди. Веблен тарих асосий икки синф — муомала соҳасида иш кўрадиган бизнесменлар ва моддий и. ч. ни ташкил этувчи саноатчилар ўртасидаги курашдан иборат деб қарайди.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕБЛЕН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТАРИХ
ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ГЕОГРАФИЯ
ИҚТИСОДИЁТ НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты