ВЕГЕТАТИВ ОРГАНЛАР

ВЕГЕТАТИВ ОРГАНЛАР (ўсимликларда) — юксак ўсимликларнинг озикланиши ва ташқи муҳит билан моддалар алмашинувини таъминлайдиган қисми. Вегетатив кўпайиш вазифасини бажаради. Асосий Вегетатив органлар барг ва пояли новда ҳамда илдиз ҳисобланади. Барг фотосинтез, илдиз сув ва минерал моддаларни шимиб олиш вазифасини бажаради. Эволюция жараёнида Вегетатив органлар ўсимликлар қуруқликка чиқиши билан тузилишининг мукаммаллашуви туфайли пайдо бўлган. Тубан кўп ҳужайрали % Ўсимликлар (сув ўтла-ри) ва замбуруғларнинг вегетатив танаси (талломи) бирмунча содда ва бир хилда тузилган бўлиб, органларга бўлинмайди (ипсимон ва айрим пластинкасимон сув ўтлари, замбуруғлар мицеллейси). Кўпчилик йирик яшил ва қўнғир сув ўтларининг ташқи кўриниши юксак ўсимликлар органларига ўхшайди, яъни баргсимон, поясимон ёки иддизсимон бўлади, лекин тўқима тузилишига эга бўлмаган қисмларга бўлинади. Ҳайвонларда Вегетатив органларга баъзан нафас олиш, ҳазм қилиш, айириш ва б. органлар киритилади (яна қ. Генератив органлар).


Кирилл алифбосида мақола: ВЕГЕТАТИВ ОРГАНЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ФОТОСИНТЕЗ
МИНЕРАЛ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты