ТОҒАЙ

ТОҒАЙ — одам, баъзи умуртқасиз ҳайвонлар ва умуртқали ҳайвонлардаги бириктирувчи тўқима тури; коллаген толалар, қужайралараро зич моддадан иборат бўлиб, унда Тоғай ҳужайралари (хондробластлар ва хондроцитлар) жойлашган. Таянч функциясини бажаради. Одам ва ҳайвонларда Тоғай ҳамма суякларнинг туташган жойида, қовурғанинг кўкракдаги учида, қулоқда, трахея ва бронхлар деворида ва б. соҳаларда учрайди. Гиалин, эластик ва толали Тоғай фарқланади. Нафас йўллари, қовурғаларнинг олдинги учлари гиалин Тоғай ; ҳиқилдоқ, ташқи эшитув йўли, қулоқ супраси эластик Тоғайдан иборат. Умуртқалар танасининг ораси толали Тоғайдан тузилган. Эмбрионда Тоғай скелетнинг кўп қисмини ташкил қилади, вояга етган организмда (Т. ли балиқлардан ташқари) суякларнинг бўғим юзасинигина қоплаб туради ва қовурғалар, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхлар, қулоқ супраси, бурун ва б. жойларда учрайди.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒАЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОДАМ
ҚУЛОҚ
ЕР
БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты