ТОҒАЙ МУРОД

ТОҒАЙ МУРОД (тахаллуси; асл исмшарифи Менгноров Тоғаймурод) (1948.3.2, Сурхондарё вилояти Денов тумани Хўжасоат қишлоғи — 2003.27.5, Тошкент) — Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). Тошкент унтининг журналистика фтини тугатган (1972). Республика радиосида муҳаррир (1972—75), «Ўзбекистон физкультурачиси» газ. да (1976—78), «Фан ва турмуш» журналида (1982—84) адабий ходим. 1984—86 й. ларда Москвада Олий адабиёт курсида ўқиган. Дастлаб кичик ҳикоялари, очерклари эълон қилинган. Биринчи йирик қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади» (1976). «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980), «Момо Ер қўшиғи» (1985) қиссаларида қишлоқ ҳаётига хос манзаралар акс этган. Уларда ҳалол, оқкўнгил, тўғрисўз, мард ўзбек кишиларининг бетакрор образлари яратилган. Ўзбек адабиётининг ютуғи сифатида эътироф этилган бу қиссалар тилининг шоирона жозибадорлиги, характерларнинг ёрқинлиги, миллий руҳи билан ажралиб туради. Тоғай Мурод ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг яхши анъаналарини муваффақият билан давом эттирган. «Отамдан қолган далалар» (1993) романида Ўзбекистоннинг мустамлакага айланиши ва туну кун меҳнат қилиб, яшаётган ўзбек деҳқонларининг мустабид тузум йилларидаги оғир ҳаёти, изтироблари ҳаётий лавҳаларда ҳаққоний чизиб берилган. Асардаги Деҳқонқул ўзбек меҳнаткашларининг умумлашган образи даражасига кўтарилган. У бошига ёғилган минглаб мусибатларга чидаб яшашга мажбур бўлса да, ўз инсоний шаъни, қадрқимматини баланд тутади, мустамлакачиларнинг югурдакларини аёвсиз фош этади. Асар асосида бадиий фильм яратилган (2001). «Бу дунёда ўлиб бўлмайди» романида ҳам ўз ижодий мезонларига содиқ қолиб, ёлғон эътиқодлар, сохта шиорларга алданиб, ҳаётини елга совурган собиқфирқа раҳбарларининг мажозий образларини ҳажвий бўёкларда тасвирлаган.

Жек Лондоннинг «Бойнинг қизи» драмаси ва ҳикояларини, Э. СэтонТомпсоннинг «Ёввойи йўрға» қиссасини ўзбек тилига таржима қилган. Абдулла Қодирий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1994). Ортиқбой Абдуллаев.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒАЙ МУРОД ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ФРАНЦИЯ
ХИТОЙ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты