ТОҒАЙЛИ БАЛИҚЛАР (Chondrichthyes) — умуртқалшшр синфи. Уз. 6 см дан 20 м гача. Скелети тоғай, териси плакоид тангачалар билан қогатанган ёки тангачалар бўлмайди. Жабра ёриқлари 5—7, баъзан 4 жуфт, ташқарига очилади: жабра қопқоқлари бўлмайди. Сузгич пуфаги йўқ. Ичагида спирал клапан, юрагида артериал конус бор. Анал ва сийдик чиқариш тешиги қорин сузгичлари асосида. Ички уруғланади. Копулятив органлари жуфт, қорин сузгичлардан ҳосил бўлади. Тирик туғади, тухумдан тирик туғади ёки увилдириқ ташлайди. Тана суюқлиги ташқи муҳитга нисбатан гипертоник. Чучук сувларда Тоғайли балиқларнинг қон босими пасайиб кетиб, тезда ҳалок бўлади. Чучук сув Т. б. и юқори осмотик босимни сақлаш учун жуда кўп сийдик ажратиб чиқаради.
Тоғайли балиқлар пластинка жабралилар ва яхлит бошлилар кенжа синфларига бўлинади. 650 га яқин тури бор. Денгизларда, бир неча тури чучук сувларда яшайди. Акулалар ва скатлар катта туркумлари турлари кенг тарқалган; деярли барча денгизларда учрайди.