ТОҒЖАМБИЛ

ТОҒЖАМБИЛ (Thymus L.) лабгулдошларга мансуб кўп йиллик ўсимликлар туркуми. Ўзбекистонда 3 тури: Зарафшон Т. и (Т. zeravshanicus Юок.) ва сохта Тоғжамбил (Т. insertus), оддий Тоғжамбил (Т. vulgarus) учрайди. Зарафшон Тоғжамбили Тошкент, Самарқанд вилоятларида, сохта Тоғжамбил фақат Фарғона тоғларининг ўрта ва юқори қисмидаги тошлоқ ерларда ўсади. Сершох, паст бўйли (5 — 10 см), ўрмалаб ўсувчи чала бутача. Барглари оддий, майда, тескари тухумсимон, ёки чўзиқ, қарамақарши жойлашган. Гули майда, пушти ва қизғиш, хушбўй, тўпгул ҳосил қилади. Июнь—сент. ойларида гуллаб уруғлайди. Меваси косачабарглари билан қўшилиб ўсган 4 та ёнғоқча. Тоғжамбил эфир мойли ва ширали ўсимлик ҳисобланиб, табобатда ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒЖАМБИЛ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
1 отряд - Позитивчик
САМАРҚАНД
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты