ТОҒЛИ ШОРИЯ — РФ Кемерово вилоятининг жан. қисми, асосан, шорликлар яшайди. Салаир қатор тепаси, Абакан тизмаси ва Кузнецк Олатови тармоқдарини ўз ичига олади. Паст ва ўртача баландтоғ рельефига эга. Иклими кескин континентал, қиши совуқ, ёзи илиқ, ёғин, асосан, ёзда ёғади. Тоғли шория ҳудуди тоғтерак, оққарағай ўрмонлари билан қопланган. Тошкўмир, темир, олтин, марганец, pyx: Таштагол, Шергеше магнетит руда ва б. конлари бор. Темир руда қазиб олиш ва ёғоч саноати ривожланган. Тоғли Шория — Новокузнецк металлургия здларининг руда базаси. Ҳудудидан Новокузнецк — Таштагол ва Новокузнецк — Абакан т. й. лари ўтади. Олтойнинг энг қад. халкларидан бўлган биргина шорликлар дарё водийларида яшайди. Асосий аҳоли яшайдиган жойлари: Междуреченск ш., Мундибаш, Темиртов, Таштагол қишлокдари.