ВЕЗУВИЙ

ВЕЗУВИЙ — Европанинг материк қисмидаги сўнмаган ягона вулкан. Апеннин я. о. да, Неаполь ш. яқинида (Жан. Италия). 3 конус ҳосил қилган. Ички, энг каттаси ва ёши Везувий бўлиб, бал. 1277 м. Кратеридан ва янги оқиб чиққан лава орасидан т-раси 400° ли сув буғлари ва газлар чиқиб туради. Везувий отилганда базальтли лава оқиб чиқади. Ана шу пайтларда кўпинча момақалдироқ бўлиб, жала қуяди; ёмғир суви кул билан арала-иб сел ҳосил қилади. Мил. 79 й. да Помпей, Геркуланум ва Стабия ш. лари шундай оқим остида қолиб кетган. Везувий 1631, 1794, 1822, 1906 ва 1944 й. ларда, охирги марта эса 1957—59 йларда отилган. 1842 й. да 608 м баландликда вулканология расадхонаси қурилган. 800 м баландликкача боғ, токзор, қарағайзорлар бор. Туризм ривожланган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЗУВИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИТАЛИЯ
ЕР
ЕВРОПА
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты