ВЕЙСМАН

ВЕЙСМАН (Weismann) Август (1834.17.1, Франкфурт-Майн — 1914.5.11, Фрейбург) — немис зоологи, эволюцион таълимот назариётчиси. Фрейбург ун-ти проф. (1873 й. дан). 1860 й. дан Дарвин таълимотини ҳимоя қилиш, уни илмий жиҳатдан асослаш ва ривожлантириш устида назарий тадқиқотлар олиб борган. Генларнинг дискретлиги, уларнинг хромосомаларда жоилашганлиги ва онтогенездаги роли ҳақидаги ҳоз. замон тасаввурларини олдиндан айтиб берган. Вейсманнинг ирсият ва индивидуал ривожланиш тўғрисидаги назарияси баъзи камчиликлардан холи бўлмаса ҳам, бу тўғридаги замонавий тушунчалар учун асос бўлган дейиш мумкин. 20-а. нинг 40-й. ларида Вейсман яратган ва унинг ўзи неодарвинизм деб атаган таълимот дарвинизмни ривожлантиришга қўшилган катта ҳисса бўлди.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЙСМАН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты