ВЕКСЛЕР Владимир Иосифович (1907.19.2, Житомир – 1966.22.9, Москва) — рус физиги, акад. (1958). Зарядланган зарраларни тезлатиш физикаси ва техникаси бўйича илмий мактаб асосчиси. У космик нурлар таркибида электрон-ядро жалалари борлигини аниқлаган (1937), электронлар тезлатгичи — микротрон лойиҳасини (1944), кейинроқ автофазалаш принципини тавсия қилган. Векслер раҳбарлигида Дубна ш. да синхротрон (1947) ва 10млрд. эВ га мўлжалланган протон тезлатгичи — синхрофазотрон (1957) ишга туширилди.