ТОҒЧИ, тоқчи, тохчи — Жан. Ўзбекистоннинг қад. туб (автохтон) туркий қавмларидан бири. Тоғчи сўзи «тоғлик» маъносини англатади. Улар баъзан ўзларини Дашти Қипчоқ ўзбек қатағонларига ҳам мансуб деб биладилар. Лекин Тоғчи ларнинг аждодлари Жан. Ўзбекистон ҳудудида Дашти Қипчоқ ўзбеклари келишидан ҳам бурун яшашган. Улар тоғларда истиқомат қилганликлари сабабли Тоғчилар деб аталган. Тоғчилар, асосан, Сурхондарё воҳасида яшаб сони жиҳатидан чиғатойлар ва қўнғиротлардан кейин туришган. 1924 й. ги маълумотларда Бойсун тумани бўйича 5605 нафар Тоғчи қайд этилган. Кўҳитанг тоғининг шарқий қисмида 1190 киши. Шеробод дарёсининг ўрта оқимида 2695 киши, Шеробод дарёнинг юқори қисмида 665 киши, Сурхон ҳавзасининг ўнг қирғоқ қисмида 1055 Тоғчилар истиқомат қилган. Тоғчи ларнинг ташқи қиёфасида монголоид ирқига хос белгилар камроқ бўлиб, тоғда яшовчи тожикларга кўпроқ ўхшайди. Тоғчи ларнинг тили ўзбек тилининг қарлуқ лахжасига киради. Тоғчи тожиклар каби кичик этник гуруҳларга бўлинмайди. Уларда ички никоҳэндогамия анъаналари жуда кучли сақланган бўлиб, баъзан тожик ва турклар билан қиз олиб беришган. Маҳаллий қўнғирот, дўрмон, юз, лақай каби қавмлар билан никоҳ алоқалари умуман тақикланган. Тоғчи ларнинг асосий анъанавий машғулотлари чорвачилик (қўй, эчки), деҳқончилик ва хунармандчиликдан иборат бўлган.
20-а. нинг бошларида содир бўлган иқтисодий ва сиёсий жараёнлар туфайли Тоғчи ларнинг кўпчилиги ўзбеклар, баъзи гурухлари эса тожиклар таркибига сингиб кетишган.
Ад.: Кармышева Б. X., Очерки этнической истории южнўх районов Таджикистана и Узбекистана, М., 1976; Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Тоғчи, 2001.