ВЕКСЛЕР (Wechsler) Дэвид (1896.12.1, Леспеди, Руминия — 1981.2.5, Нью-Йорк-Сити) — америкалик психолог ва психиатр. Нью-Йорк унти тиббиёт коллежи клиник психологияси проф. Бельвью шифохонасининг бош психологи (Нью-Йорк). Интеллектни тадқиқ этиш бўйича машҳур. Интеллектни ўлчаш Векслер шкаласи, «Хотиранинг Векслер шкаласи» тестларининг муаллифи. Биринчи бўлиб вербал (нутқий) ва амалий интеллект тестларини бир батареяга бирлаштирган. Интеллектдан ташқаридаги омиллар ғоясини илгари сурган. Векслер «ёлғонни аниқпаш детектори» мосламасидан бирини таклиф этган. Асосий ишлари интеллект назариялари, динамикасига, катта ёшдагиларда интеллект ва хотиранинг ёшга кўра ўзгариши каби масалаларга бағишланган.