ВЕКТОР (лот. vector — элтувчи, кўчувчи) — тўғри чизиқнинг йўналишга эга бўлган кесмаси. Бу кесма учларидан бири Векторнинг боши, иккинчиси эса охири бўлади. Боши билан охири устма-уст тушган Вектор ноль вектор дейилади. Вектор, одатда, қора ҳарфлар ёки устига стрелка қўйилган оддий ҳарфлар билан кўрса-тилади, мас., боши А нуқтада, охири В нуқгада бўлган Вектор бундай белгиланади: ёки аЪ ёки ёхуд а., мат. ва механиканинг фақат сон билан эмас, балки йўналиш билан ҳам ифодаланадиган микдорларни текширувчи масалалари Вектор тушунчасига олиб келади. Мас., куч, тезлик В. микдорлардир. Узунлиги тенг бўлиб, йўналиши бир хил бўлган икки Вектор бир-бирига тенг бўлади. Айтиб ўтилган Вектор миқдорлар-дан силжиш, тезлик, тезланиш кабиларни фазонинг исталган нуктасидан чиққан Вектор билан тасвирлаш мумкин. Бундай Вектор миқдорлар эркин векторлар дейилади. Куч, бурчак тезлик сингари Вектор миқдорларни тўла аниқлаш учун уларнинг сон қийматлари, йўналишларидан ташқари яна таъсир чизиқларини ҳам билиш зарур (мас., кучни фақат шу куч йўналиши бўйича кўчириш мумкин). Бундай Вектор микдорлар сирпанувчи векторлар дейилади. Фазода бирор О нуқга маълум бўлса, шу нуктага нисбатан фазодаги бошқа исталган нуқта, мас., М нуқта вазиятни ОМ=г билан аниқлаш мумкин. г вектор М нуқтанинг радиус вектори дейилади. Текислик ёки фазодаги ҳар қандай Векторни координаталар бошидан чиққан деб ҳисоблаш мумкин. Шу сабабли, Вектор учининг вазияти координаталар билан аниқланади. Шунга кўра, ҳар қандай Вектор текисликда иккита (х,х2), фазода учта (лг,*^), ва ўлчовли фазода п та (xt,xv…,x^ сон билан аниқланади.