ТОҲИР ибн ҲУСАЙН (775/776822) — Тоҳирийлар давлати ва сулоласи асосчиси (821—822). Араб халифалигига қарши Мовароуннаҳрда кўтарилган Рофе ибн Лайс қўзғолонинч бостиришда қатнашган. Ҳорун арРашид вафотидан кейин халифалик тахтига эгалик қилиш учун бошланган курашларда Маъмун қўшини қўмондони. Маъмун халифалиги даврида Жазира (Месопотамия) ноиби ва Бағдод ҳарбий гарнизони бошлиғи (соҳиб ашшурот). 821 й. Хуросон ноиби этиб тайинланган. Хуросонни халифаликдан ажратиб олиш мақсадида аббосийларга бўйсунишдан бош тортган. Маъмун юборган фитначилар томонидан заҳарлаб ўлдирилган.