ВЕКУА Илья Нестерович (1907.23.4, Шешелети қишлоғи, Абхазия — 1977.2.12, Тбилиси) — грузин математиги ва механиги, акад. (1958). Асосий илмий ишлари хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар ва уларнинг татбиқига оид. Эллиптик типдаги тенгламаларни ечишда комплекс ўзгарувчининг функциялари назариясидан фойдаланиб яратган янги усуллари, сингуляр интеграл тенгламаларга дойр тадқикртлари ҳамда уларни мат. нинг бошқа тармоқларига қўллашга дойр ишлари билан кенг танилган. Механика соҳасида қайишқоқ қобиқлар математик назариясининг янги вариантини илгари сурган.