ТРАВМА (юн. trauma — шикает) — ташқи муҳит таъсирида организм тўқималари ва органлар фаолиятининг бузилиши. Шикастловчи омилларга кўра механик, кимёвий, электрик, термик, шунингдек, психик Травма бўлади. Шикастловчи омилнинг таъсир этиш вақтига кўра, ўткир ва сурункали Травма ; Т. га сабаб бўлган ҳодиса ва шартшароитга асосан, ишлаб чиқариш., спорт, турмуш, кўча, транспорт ва б. травмаларига ажратилади.
Ўткир Травмада организмдаги бирор орган ёки тўқима (турли даражада) шикастланади; оғирроқ ҳолларда травматик шок, ҳатто ўлим рўй беради. Сурункали Травма организмга ташқи муҳитнинг астасекин узоқ вақт зарарли (мас., вибрация, ишқаланиш, босим ва б.) таъсир этишидан келиб чиқади. Механик Травмада очиқ ва ёпиқ суяк синиши, мия силкиниши, суяк чикиши, ички аъзоларнинг ёрилиши, мия, юрак, ўпка, қорин бўшлиғи аъзолари шикастланиши, эзилиши,узилиши мумкин. Бунда қон кетиши, шиш, яллиғланиш, некроз — тўқиманинг ўлиши кабилар юз бериши мумкин. Термик Травмада организм тўқимаси юқори тра (куйиш) ва паст тра (совуқ олиши) таъсирида зарарланади. Кимёвий Травма тўқиманинг турли кимёвий моддалар (кислота, ишқор ва б.) таъсирида куйишидан пайдо бўлади. Психик Травма кўпинча тўсатдан рўй берадиган оғир руҳий таъсиротлар, кучли ҳаяжон, бахтсиз ҳодисалардан ғам чекиш (қаттиқ қўрқиш, вақима, асаб бузилиши) оқибатида келиб чикали; бунда ҳушдан кетиш, узоқ вақт асабнинг бузилиши — неврозлар, депрессия ҳам вужудга келиши мумкин.
Беморга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам бериш билан Травма асоратларининг олдини олиш мумкин (яна қ. Травматизм).