ВЕЛИКАЯ — РФ Псков вилоятидаги дарё. Бежаници қирларидан бошланади, дельта ҳосил қилиб Чудь-Псков кўлига қуйилади. Уз. 430 км, ҳавзасининг майд. 25,2 минг км2. Асосий ирмоклари: Исса, Синяя, Утроя (чапда), Сороть, Чере-ха, Пскова (ўнгда). Ўртача йиллик сув сарфи Пятоново қишлоғи ёнида 134 м3/ сек. Великая ноябрдан апр. бошигача музлаб ётади. Қуйилиш еридан Великаяда ёғоч оқизилади. 40 км масофада кема қатнайди. Великая соҳилида Остров, Псков ва Опочка ш. лари жойлашган.