ВЕЛЛИНГТОН

ВЕЛЛИНГТОН, Уэллингтон (Wellington) — Янги Зеландия пойтахти, Шимолий о. нинг жан. да, Тинч океаннинг Порт-Николсон қўлтиғини ўраб турувчи тоғ ён бағрида жойлашган. Иклими субтропик денгиз иқлим, янв. нинг ўртача т-раси 16°, июлники 8°, йиллик ёғин қарийб 1445 мм. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Аҳолиси 335,5 минг киши (1996). Денгиз порти (юк ортиш ва тушириш 15 млн. т). Четга гўшт, жун, ёғ, сут маҳсулотлари, ме-валар, қ. х. машиналар и чиқарилади, четдан саноат маҳсулотлари, буғдой, чой, кофе, какао келтирилади. Халқаро аэропорт бор. Мамлакатнинг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Озиқ-овқат, машинасозлик, металлургия, ёғочсозлик, қоғоз, енгил саноат корхоналари мавжуд. Ун-т, политехника ин-ти, Янги Зеландия Қироллик жамияти, Янги Зеландия нафис санъат академияси, миллий расмлар галереяси, миллий музей, театрлар ва ботаника боғи бор. Шаҳарга инглиз мустамлакачилари томонидан 1840 й. да асос солинган. Инглиз давлат арбоби, герцог А. Веллингтон (1769—1852) номи билан аталган. 1865 й. дан пойтахт.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЛЛИНГТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ФРАНЦИЯ
ЯПОНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты