ВЕЛЮР

ВЕЛЮР (франц. velours — духоба, лот. villosus — тукли, пахмоқ) — 1) тоза жун толаларидан тўқиладиган калта тукли газлама ёки калта ва майин тукли мато (фетр); мовутнинг бир тури. Велюр туклари ундан тикиладиган буюмларга куркам ва бежирим кўриниш беради. Майин жунли қўй (меринос қўйи) нинг аъло навли жунини йигириб тайёрланган толалардан тўқиладиган В.-драп жуда қадрланади. Велюрдан устки кийим-бошлар, бош кийимлар ва б. тикилади. Кўпчилик Велюрни бахмал (духоба) билан адаштиради. Велюр бахмалдан тўқилиши билан тубдан фарқ қилади;

2) буғу, чўчқа, қўй ва б. моллар терисидан ошлаб ва хромлаб тайёрланадиган калта тукли юмшоқ бахмалсимон чарм — замш. Велюр тайёрлашда цирконий ёки титан тузлари ишлатилади, альбуминлар, крахмаллар, ўсимлик елимлари ҳам қўшилади. Нам таъсирига чидамли бўлиши учун Велюрга алюминий ёки хромли совунлар, силикон билан ишлов берилади. В . дан асосан устки кийим-бош ва пойабзал тикилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЛЮР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
КИЙИМ
ТИТАН
ЖУН
ЕР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты