ТРАНСИЛЬВАНИЯ — Руминиянинг шим. даги тарихий вилоят. Мил. 1-а. да Трансильвания ҳудуди Гетлардакияликлар давлатининг асосий ўзагини ташкил қилган. 2 а. боши — 271 й. да римликларга, 11 — 12-а. дан — венгер қиролларига (1541 й. дан турк султони васийлигида) тобе бўлган. 1698—99 й. даги Карловиц конгрессида Габсбурглар Венгрия қироллиги таркибидаги Трансильвания устидан ўз назоратлари ўрнатилганини тан олинишига эришдилар. Трианон сулҳ шартномаси (1920)га кўра, Т. Руминияга берилган. 1940 й. га Вена арбитражи қарорига кўра, Шим. Т. Венгрияга қўшилган. 1947 й. ги Париж сулҳ шартномаларига кўра, 1938 й. янв. га қадар мавжуд бўлган РуминияВенгрия чегараси тикланган.