ВЕНА КОНГРЕССИ

ВЕНА КОНГРЕССИ (1814-15) – Наполеон I армияси тор-мор этилгач, ғолиб давлатлар Вена ш. да ўтказган анжуман. В. к. да Туркиядан ташқари барча Европа давлатлари қатнашган. Мақсад — Наполеон I урушлари натижасида барҳам топган тартибларни ва бир неча мамлакатларда мустабид сулолаларни қайта тиклаш, бопапартчилик тузумига, инқилобий ҳаракатлар ҳамда янги урушларга йўл қўймаслик, ғолиб давлатларнинг ҳудудий даъволарини қондириш каби масалаларни кўриб чиқишдан иборат эди. Вена конгрессида Франциянинг янги чегараси тортишувсиз белгиланди. унинг учун анчагина енгил сулҳ шартномаси тузилди. Австрия, Англия, Испания, Португалия, Пруссия, Россия, Франция, Швеция якунловчи бош ҳужжатга имзо чекишди. Унга кўра, Франция босиб олган ерларидан ажралди. Бельгия ва Голландия Нидерландияга бирлаштирилди, Швейцария чегараси кенгайтирилиб, бетараф давлат деб эълон қилинди. Англия Голландия ва Франция мустамлакаларини ўз тасарруфига олди. Польша қироллиги Россияга ўтди, герман давлатларидан иборат Герман иттифоқи тузилди, Австрияга Италиянинг талай ҳудудлари олиб берилди ва ҳ. к.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНА КОНГРЕССИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ФРАНЦИЯ
РОССИЯ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ХИТОЙ
ГЕРМАНИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты