ТРАНСЛИТЕРАЦИЯ (транс… ва лот. littera — ҳарф) — бир график тизим (алифбо) асосида ёзилган матнлар ёки алоҳида сўзларни бошқа бир график тизим (алифбо) воситалари билан хдрфмаҳарф акс эттириш. Транскрипцияалн фарми равишда Транслитерация муайян тилнинг график тизимига асосланиб иш кўради. Биронбир алифбога асосланар экан, Транслитерация ҳарфларни шартли қўллашга, қўшимча ҳамда диакритик белгилар киритишга йўл қўяди. Транслитерация дастлаб 19-а. да Пруссия илмий кутубхоналаридаги лотин, Кирилл, араб, ҳинд ва б. ёзувли тилларда ёзилган асарларни ягона каталогга киритиш эҳтиёжидан келиб чиққан. Ушбу кутубхоналар учун тузилган йўриқномалар 20-а. да лотинча бўлмаган ёзув гизимларини лотинчага ўгириш андозасининг асоси бўлиб хизмат қилди. Ҳоз. Транслитерацияга оид тавсиялар Халқаро стандартлар ташкилоти — ISO (International Standart Organisation) томонидан ишлаб чиқилади. Транслитерация ўзининг универсаллиги туфайли кўп томонлама халқаро муносабатларда амалий масалаларни ҳал қилишнинг ягона стандарти бўлиб хизмат қилиши мумкин. Транслитерацияни амалий транскрипциядан фарк,лаш керак. Транслитерация халқаро бўлиши мумкин ва бўлиши керак, чунки у биронбир миллий алифбога асосланмайди, амалий транскрипция эса биронбир белгили алифбога, унинг ҳарф ва ҳарф бирикмаларини тегишли имлода қабул қилинган ўқиш қоидаларига таянади. Транслитерация қад. қўлёзма ёдгорликлар, жаҳон халклари тарихи, тили ва адабиётини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.