ТРАНСЛОКАЦИЯ

ТРАНСЛОКАЦИЯ (лот trans орқали, locatio — жойлашиш) — хромосомалар бир қисмининг ўша хромосоманинг бошқа қисмига ёки иккинчи хромосомага ўтиб қолиши; хромосомалар қайта қурилиши (хромосома аберрациялари), яъни мутация хилларидан бири. Агар хромосоманинг узилган қисми ўша хромосоманинг бошқа жойига уланса, хромосома ичидаги Транслокация, бошқа хромосомага ўтиб қолса хромосомалараро Транслокация дейилади. Mac, Даун синдромида 15 ва 21 хромосомалардан кичик қисмлари ажралиб, ўринларини алмаштириб жойлашади. Транслокация асосида хромосомаларнинг ногомологик қисмлари ўртасидаги алмашинув ётади. Транслокацияда генлар микдори ўзгармаган ҳолда уларнинг ўрни ўзгаради. Транслокация оғир ирсий касалликларга олиб келади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАНСЛОКАЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
Туш таъбири ўзбек тилида
ЕР
Туш таъбири нима дейилади
ГЕНЕТИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты