ВЕНГЕРКА — серҳосил олхўри нави. Ватани Ғарбий Европа. Ўзбекистонда ва Туркманистонда экилади. Дарахти ўртача ўсади, бал. 4—5 м. Барги йирик, гуллари йирик, оқ, хушбўй. Ўзидан чангланади. Меваси йирик (45—50 г), тўқ бииафша рангда. Эти тиғиз, ширин, хушхўр. Таркибида 17,2 % қанд, 1 % кислота, каротин. С витамин и бор. Сугориладиган майдонларда яхши ҳосил беради. Кўчати экилгандан кейин 5-йили ҳосилга киради. Бир тупи 130 кг гача мева беради. 30 йилгача яхши ҳосил қилади. Зараркунанда ва касалликларга чидамли нав. Апр. ўрталарида гуллайди, меваси авг. охирларида пишади. Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида экилади. Меваси янгилигида ейилади, қоқи солинади, компот, мураббо тайёрланади.