ВЕНДЕТТА

ВЕНДЕТТА (итал. vendetta — ўч олиш) — Сардиния ва Корсика о. ларида ўлдирилган қариндош уруғлари учун қонли ўч (хун) олиш одати (удуми). Ўрта денгизда ҳукмронлик қилишга интилган Шим. Африкадаги қабилалар ва денгиз қароқчиларининг босқинчилик юришларидан энг кўп азият чеккан Корсика о. аҳолиси ўзида жанговарлик ва мустаҳкам оила тузуми асосларини сақлаб қолган. Шу туфайли Корсика Вендеттаси ўзига хос хусусиятларга эга эди. Вендетта хусусий уруш тури бўлиб, уруғ-оиланинг манфаатлари ёхуд шаъни йўлида амалга оширилган. Вендетта, одатда, зинокорларга, айғоқчига нисбатан, шунингдек сохта гувохлик оқибатида айбсиз шахс ўлимга ёки каторгага ҳукм этилган бўлса ва б. ҳолларда қўлланилган. Бу ҳолда, одатда, оилавий кенгаш чақирилиб етказилган зиёнзаҳмат, ўч олиш воситалари ва ҳатто ярашиш масалалари атрофлича муҳокама этилган. Вендетта масаласи ҳал қилинса, уни қай шакл-да ва ким томонидан амалга оширилиши белгиланган. Одатда, бу ишни бажариш оила шаъни учун ҳаётини қурбон қилишга тайёр бўлган бўйдоқ йигитларга юклатилган. Рақибга «эҳтиёт бўл» деган мазмунда огоҳлантирувчи белги жўнатилган. Бироқ уруш эълон қилинган пайтдан эътиборан ҳам узоқ муддатли келишувга йўл қўйилган ва бу одатни ҳеч ким, ҳатто энг ашаддий корсикалик бандит ҳам уни бузишга журъат қилмаган. Вендеттада турли хил ҳарбий ҳийлалар, пистирмалар, яширин суратда ўлдириб кетиш ва б. га йўл қўйилган. Вендеттани амалга оширган шахс кўпинча бир умрга тинч ҳаётни тарк этиб, йўлтўсар, қароқчига айланиб кетган. 17-а. охири — 18-а. бошларида Вендетта туфайли 28 минг қотиллик содир этилган. 20-а. бошларида ҳам мавжуд бўлган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНДЕТТА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
Туш таъбири ўзбек тилида
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты