ТРАНСФОРМАЦИЯ

ТРАНСФОРМАЦИЯ (лот.

transformatio — қайта ўзгариш, қайта ҳосил бўлиш) (генетикада) — ҳужайрага ёт ДНК кириши натижасида унинг ирсий хусусиятлари ўзгариши; прокариотларда генетик материал алмашиниш усулларидан бири. Биринчи марта инглиз олими Ф. Гриффит (1928) пневмококкларда кашф этган. Ф. Гриффит патоген пневмококкларни қиздириб ўлдирганда улар сичқонларни зарарламаслигини, лекин бактерияларни патогенлик хусусиятига эга бўлмаган тирик бактериялар билан бирга сичқонларга юборилганда нопатоген бактериялар патогенлик хусусиятига эга бўлишини аниқлаган. АҚШ олими О. Эйвери ва унинг ходимлари (1944) нопатоген бактериялар патоген бўлиб қолиши (трансформацияланиши)нинг сабаби патоген бактерия штаммидан ажралган ДНК билан боғлиқ эканлигини аниқлади. Трансформация кейинчалик ҳар хил туркум ва турларга мансуб бактериялар — стрептококк, гемофилл бактериялар, пичан таёқчаси ва б. да аниқланган. Трансформация ҳодисаси компетентлик хусусиятига эга бўлган айрим ҳужайралар билан боғлиқ (ҳужайранинг ёт ДНК ни боғлаш хусусияти махсус оқсил молекуласи синтезланиши билан тушунтирилади). Трансформациялайдиган ДНКнинг мол. массаси 300000 дан кам бўлмаслиги, 2 спиралли ва кимёвий тоза бўлиши лозим. Ҳужайрага донор ДНК сининг бир бўлаги ўтиб, ҳужайра хромосомаси билан рекомбинацияланади ва унинг хоссасини ўзгартиради.

Трансформациядан бактерияларни генетик анализ қилишда ва генетик инженерия соҳасидаги тажрибаларда фойдаланилади. Трансформация жараёнининг кашф этилиши ва ўрганилиши натижасида ДНКирсиятнинг моддий асоси эканлиги аниқланди. Трансформациядан эукариот ҳужайраларга ёт ДНК ни киритишда ҳам фойдаланилади (яна қ. Генетик инженерия).

Ад.: Прозоров А. А., Генетическая трансформация и трансфекция, М., 1980; Тўрақулов Ё. X. ва б., Умумий биология, Трансформация, 1999.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАНСФОРМАЦИЯ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҲАЁТНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
БИОЛОГИЯ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ФИЗИКА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты