ТРАПЕЗУНД ИМПЕРИЯСИ

ТРАПЕЗУНД ИМПЕРИЯСИ — Кичик Осиёнинг шим. шарқидаги давлат (1204—1461). Пойтахти — Трапезунд (ҳоз. Трабзон). Византия императори Андроник I нинг набиралари Алексей ва Давид Комнинлар томонидан барпо этилган. Уларга Грузия маликаси Тамара ҳамкорлик қилган. 1243 й. мўғуллар истилоси даврида Трапезунд империяси салжуқийлар ва Никея империяси билан иттифоқ тузган, лекин иттифоқчилар тормор келтирилган. Трапезунд империяси мўғулларга ўлпон тўлаш мажбуриятини олган. 14-а. бошида Трапезунд империяси Ок қўюнлилар билан кураш олиб борган. 1456 й. Т. и. усмонийларга ўлпон тўлаган, 1461 й. султон Меҳмед II қўшини Трапезунд империясини босиб олиб, уни Усмонли турк империясининг бир вилоятига айлантирган.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАПЕЗУНД ИМПЕРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ГРУЗИЯ
ТУРКИЯ
ХИТОЙ
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
УСМОНЛИ ТУРК ИМПЕРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты