ВЕНЕЦИЯ МАКТАБИ

ВЕНЕЦИЯ МАКТАБИ — Италиядаги асосий рангтасвир мактабларидан бири; Уйғониш даврида энг гуллаган даврини бошдан кечирган. Бу даврга хос бўлган оламнинг жўшқинлиги ва рангбаранглигини ҳиссий сезиш Венеция мактаби рангтасвирида ўзининг ёрқин бадиий ифодасини топди. Унда мойбўёқ ранг-тасвири ифода имкониятларининг мукаммаллиги, айниқса колоритга эътиборнинг устунлиги кўзга ташланади. Венеция санъаткорлари Византия ва готика анъаналарини ўзлаштирган ҳолда жозибадор санъат мактаби яратдилар, асарларига тасвирнинг текис юзалиги, олтин заминнинг умумийлиги, безак нақшлар хос бўлиб, соф бўёқлардаги тантанали ҳамоҳанглиги билан ажралиб туради. Илк Венеция Уйғониш даври (15-а. ўрталари ва 2-ярми) намояндалари асарларида дунёвийлик ортди, дунёни реал тасвирлаш, фазо ва ҳажмни беришга интилиш кучайди; анъанавий диний мавзулардаги лавҳаларда Венециянинг кундалик ҳаётидан ёрқин ҳикоя қилинади. Антонелло да Мессина, Ж. Беллини ижодида Юксак Уйгониш даври санъатига ўтиш сезилади. Содда ҳикоянавислик ўрнини оламни умумлашма, мураккаб кўринишини яратишга интилиш эгаллади, уларда ахлоқий маъноларга тулиқ улуғвор инсон қиёфалари жўшқин руҳдаги табиат билан табиий уйғунликда намоён бўлади (Ж. Беллини, Б. Жоржоне, Венеция мактаби Тициан ва б.). Б. Жоржоне асарларида инсон билан табиатнинг уйғунлиги мавзуи ўзининг мумтоз ифодасини топди; В. Тициан портретларида руҳан мураккаб яхлит инсоний характерлар алоҳида ўрин тутади. 16-а. ўрталарида тарихий вазият туфайли Уйғониш даврининг ҳаётбахш ғоялари инқирозга учрайди. В. Тицианнинг сўнгги асарларида драматизм, мураккаб руҳий тўқнашувларии ёритиш, тасвирий оҳанг бениҳоя таъсирчанликка эга бўлди.

Венеция мактаби намояндалари ижодида 17-а. Европа санъати ривожига таъсир кўрсатган янги бадиий шакл ва хусусиятлар шаклланди, янги жанрлар (тарихий жанр, батал жанри, гуруҳ портретлар яратиш) юзага келди. 18-а. да ҳаётбахш байрамоналик билан жўшқин ва енгил, нозик колоритли кенглик уйғунлашган маҳобатли безак рангтасвири (Ж. Б. Тьеполо ва б.), жўшқин кўтаринки руҳдаги маиший жанр ривожланади (Ж. Б. Пьяццетта ва б.), Венециянинг ўзига хос қиёфасини яратувчи меъморий манзара (ведуто) кенг тарқалди. Венеция мактабига хос бўлган нурҳаво муҳити (пленэр) ни бериш масалаларига бўлган эъти-бор 19-а. рассомларини илҳомлантирган.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕНЕЦИЯ МАКТАБИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ФРАНЦИЯ
УЙҒОНИШ ДАВРИ
ИТАЛИЯ
ВИЗАНТИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты