ТРАУЛЕР

ТРАУЛЕР (инг. trawler, trawl — ёйма тўр) — балиқ ва б. денгиз жонзотларини трал (конуссимон тўр қоп) ёрдамида овлаш ва уларга биринчи ишлов бериш (ёриб ичини тозалаш, ювиш, музлатиш ва б.) учун мўлжалланган кема. Т. трал чиғирлари (лебёдкалари) билан жихрзланади. Чиғир барабанига 4 минг метргача арқон (ваер) ўралиши мумкин, натижада 2 км гача чуқурликдаги баликларни овлашга имкон туғилади. Чиғир двигателининг қуввати 450 кВт га етади. Траулерда балиққа ишлов бериш учун махсус машина ва механизмлар мажмуи, уни музлатиш учун совитиш қурилмалари, бошқариш асбобускуналари бўлади. Балиқларни трал ёрдамида овлайдиган чиғирсиз қайиқлар ҳам бор. Уларда ёйма тўрни сувга баликчилар ташлайди ва йиғиб олади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАУЛЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ОКЕАН
ЕР
МАШИНА ВА МЕХАНИЗМЛАР НАЗАРИЯСИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты