ТРАХЕЯЛИЛАР

ТРАХЕЯЛИЛАР, трахея билан нафас олувчилар, чала мўйловлилар (Tracheata, Atelocerata) — қуруқликда ёки иккиламчи сувда яшовчи бўғимоёқлилар кенжа типи. Бирламчи қуруқликда яшашга ўтган ҳалқали чувалчангларга ўхшаш аждодлардан келиб чиққан. Қуруқликда яшашга ўтган Трахеялиларда эволюция натижасида бош бўлими ажралиб чиққан; тана бўғимлари ва оёклари ихтисослашган; улар сони доимий бўлиб қолган. Трахеялилар боши танадан аниқ ажралиб туради; мўйловлари бир жуфт (антеннулалар гомологи); 2жуфт антеннаси бўлмайди. Трахея, баъзан тери ёки трахеяжабралар (тана девори ўсимталари орқали) нафас олади. Трахеялилар кенжа типи кўп оёклилар ва ҳашаротлар синфларига ажратилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРАХЕЯЛИЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
БЎҒИМОЁҚЛИЛАР
ТОШКЕНТ
ТЕРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты