ВЕРМИКУЛИТ

ВЕРМИКУЛИТ (лот. vermiculus — чувалчанг) — гидрослюда гуруҳидаги минерал. Қиздирганда куйиб, кўпчийди, ҳажми 10—25 марта ошиб чувалчанг шаклини олади. Таркибида марганец, темир, алюминий, кремний оксиди, кислород ва водород бор. Моноклин сингонияли. Юпқа тангачасимон, варақсимон кристаллар ёки пластинкасимон агрегатлар. Ранги қўнғир-сариқ, қўнғир, тўқ яшил. Ялтироқлиги шишасимон ва садафсимон. Қаттиқдиги 1—1,5. С оғ. 2,3. В. гиперген жараёнида магний-темирли слюдаларнинг нураши натижасида ҳамда гидротермал ертомирларида ҳосил бўлади. Ўзбекистонда Султон Увайс, Нурота (Лангар кони) тоғларидан топилган. Йирик конлари Қозоғистон (Барчин), РФда (Урал, Саха-Якутияда), АҚШ ва Австралияда учрайди. Вермикулит иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган изолятор сифатида қурилишда (бетонга аралашма), қ. х. да (тупроқ намлигини сақдовчи) ишлатилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРМИКУЛИТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ҚОЗОҒИСТОН
МИНЕРАЛ
АМЕРИКА ҚЎШМА ШТАТЛАРИ
ТЕМИР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты