ВЕРМИКУЛИТЛИ БЕТОН

ВЕРМИКУЛИТЛИ БЕТОН — тўлдиргичи кўпчиган вермикулит бўлган енгил бетон. Боғловчи материаллар сифатида цемент, битумлар, эрийдиган шиша, синтетик смола ва б. ишлатилади. Иссиқ сақлайдиган ва конструкцион-иссиқ сақлайдиган хиллари бор.

Иссиқ сақлайдиган (теплоизоляцион) Вермикулитли бетон учун энг юқори т-ра 600° (боғловчиси цемент бўлганда) ва 150° (боғловчиси синтетик смола бўлганда) ҳисобланади. Бундай Вермикулитли бетондан плиталар, қобиқлар, сегментлар, блоклар тайёрланади, у саноат жиҳозлари, катта сув ва газ қувурларини иссиқлик жиҳатдан изоляциялаш, тўсувчи қурилиш конструкцияларини иссиқ сақлайдиган қилиш учун ишлатилади. Конструкцион-иссиқ сақлайдиган Вермикулитли бетондан девор панеллари, ораёпмаларнинг плиталари ва б. тайёрланади. Цемент ёки эрийдиган шиша қўшиб тайёрланган бундай Вермикулитли бетон иссиқбардош бўлади ва 800° гача т-рали шароитда қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕРМИКУЛИТЛИ БЕТОН ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ШИША
ОКЕАН
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты