ТРЕСТ (инг. trust) — корхоналар, фирмалар бирлашмаси. Саноат монополияларининг 20-й. лардаги эн юқори шакли. Трест таркибига кирган иштирокчилар ўз ишлаб чиқаришсавдо мустақиллигини йўқотади ва бу соҳалардаги фаолиятида марказий бошқарма қарорига амал қилади. Ўзбекистонда 1930—90 й. ларда қурилиш, автомобиль транспорти, тайёрлов, қишлоқ хўжалиги. нинг ташкилий тузилмалари (мас., совхозлар Трести).