ТРИАНГУЛЯЦИЯ (лот. triangulum учбурчак) — геодезик таянч шохобча пунктлари планли ўрнини учбурчаклар тизими ёрдамида аниқлаш усули. Бошланғич деб аталувчи Триангуляция пунктларидан бирининг координаталари ва бошланғич ориентирлаш томони (базис) нинг азимута астрономик кузатишлар орқали аникланади. ABC учбурчакнинг АВ томони (раем, а) ва барча ички бурчаклари маълум бўлса, қолган томонлари узунлигини синуслар теоремасига асосан ҳисоблаб чиқарилади. BCD учбурчакнинг CD ва BD томонлари эса ВС томон ва ички бурчаклар кийматларидан топилади ва ҳ. к. Учбурчаклар тизими каторлар ёки ялпи учбурчак( лар тармоғи кўринишида қурилади (раем, б).
Давлат Т. тармоғи бурчак ва масофа ўлчаш аниклиги, учбурчак томонларининг узунлиги ва шохобчаларни хреил қилиш тартиби бўйича бир-биридан фарқ қиладиган 1, 2, 3 ва 4синфларга бўлинади. Триангуляция қуриш умумийликдан хусусийликка, катта учбурчаклардан кичикларига ўтиш принципига асосланади. Давлат Триангуляция тармоғининг юқори аникликка эга бўлган 1синфининг асосий вазифаси қуйи синфлардаги Триангуляция тармокларини ривожлантириш ва улар пунктлари координаталарини ягона тизимда ҳисоблашни таъминлашдир. 1синф Триангуляция шохобчалари томонлари 20 — 25 км ли катор учбурчаклар ва бу томонлар тахм. меридианлар ҳамда параллеллар бўйлаб йўналган ва 800—1000 км периметрли полигон кўринишида қурилади. Давлат Триангуляция тармоғининг 2ва қуйи синфларини ривожлантиришдан мақсад, кейинги босқичдаги геодезик ва топографик ишлар учун бутун давлат ҳудудида геодезик пунктлар тармоғини зарур зичликда таъминлашдан иборат. 2синф Триангуляцияда томонлари 10 —20 км ли учбурчаклардан ва бу томонлар 1синф полигонини қоплайдиган шохобчалар кўринишида қурилади. 1 ва 2синф Триангуляция шохобчалари асосида 3 ва 4синф пунктлари аниқданади.
Триангуляциянинг бурчаклари теодолит билан, учбурчакнинг базис томонининг узунлиги узокликни ўлчагич ёки узунликни ўлчовчи сим билан ўлчанади.
Давлат Триангуляцияси 1, 2, 3 ва 4синфлари пунктларининг умумий зичлиги ҳар 50 км2 га камида битта пунктни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қозирда 1942 й. да қабул қилинган геодезик координаталар тизими (СК42) амал қилади.
Айни пайтда Ўзбекистонда Давлат Ер йўлдоши геодезик тармоқлари (ДЕЙГТ) таркиби белгиланган бўлиб, уларни ривожлантириш умумдан айримга ўтиш принципига асосланади. Ер йўлдошлари радионавигация тизимлари NAVSTAR (АҚШ) ва ГЛОНАСС (Россия) ҳамда космик геодезиянинг бошқа усулларидан фойдаланиб қуриладиган ДЕЙГТ ўз ичига қуйидагиларни олади: референц геодезик пунктлар тизими (РГП); 0синф Ер йўлдоши геодезик тармоғи (ЕЙГТ0); 1синф Ер йўлдоши геодезик тармоғи (ЕЙГТ1). ДЕЙГТ пунктларининг ўрни координаталарнинг икки тизимида — умумер ва референц тизимларида аникданади. Ҳар иккала тизимларнинг орасида биридан иккинчисига ўтиш параметрлари орқали алоқа боғланади.
Т. Ернинг шакли ва ўлчамларини аниклашда, Ер қатламининг горизонтал ҳаракатини ўрганишда, катта илмий ва амалий аҳамиятга эга, топографикгеодезик ишлар учун геодезик асос вазифасини ўтайди.