ТРИГОНОМЕТРИЯ (юн. trugonon — учбурчак ва…метрия) — мат. нинг тригонометрик функцияларининг хоссалари, учбурчакнинг томонлари билан бурчаклари орасидаги муносабатларни ўрганувчи бўлими. Синуслар, косинуслар, тангенслар теоремалари Тригонометриянинг асосий натижаларидан ҳисобланади. Тригонометрия кенг амалий татбикларга эга. Тригонометрия мат. да муҳим роль ўйнайди. Муҳаммад алХоразмий, Абу Райҳон Беруний, Баттоний, Абул Вафо, Насириддин Тусий асарларида Тригонометрияга асос солинган, Региомонтан ривожлантирган, Л. Эйлер асарларида ҳозирги белгилашлар ва баён услуби шаклланган.