ВЕРСАЛЬ СУЛҲ ШАРТНОМАСИ — 1-жаҳон уруши тугаганидан кейин ғолиб давлатлар билан Германия ўртасида Версаль ш. да имзоланган сулҳ шартномаси (1919 й. 28 июн 6; Унга биноан Германия илгари босиб олган анчагина ҳудудларни бўшатиб берди. Франция — Эльзас ва Лотарингия вилоятларини, Польша илгари ўзига тегишли бўлган айрим ҳудудларни қайтариб олди, Германия янгидан ташкил топ-ган Чехословакия, Австрия, Польша давлатларининг мустақиллиги ва дах-лсизлигини тан олди. Германиянинг 100 минг кишидан ортиқ армияга эга бўлиши ва мажбурий ҳарбий хизмат жорий этиши таъқиқлаб қўйилди, у 1-жаҳон урушининг айбдори, деб топи-либ, зиммасига Антанта давлатларига 132 млрд. марка контрибуция (товон) тўлаш мажбурияти юкланди. Версаль сулҳ шартномаси Германия иқтисодиёти устидан ғолиб давлатлар назоратини ўрнатди. Гитлер ҳокимият тепасига келгач, Версаль сулҳ шартномасини буза бошлади, унда кўрсатилган ҳар-бий мажбуриятларни бажармаслигини билдирди (1935 й. 25 май). 2-жаҳон уруши бошларига келиб Версаль сулҳ шартномаси бутунлай аҳамиятсиз бўлиб қолди.