ТРИКАРБОН КИСЛОТАЛАР ЦИКЛИ

ТРИКАРБОН КИСЛОТАЛАР ЦИКЛИ, лимон кислота цикли, Кребс цикли — ўсимлик ва ҳайвонларда ёғлар, оқсил ва углеводородларнинг парчаланишида оралиқ моддалар сифатида ҳосил бўлувчи ди ва трикарбон кислоталарнинг оксидланиб ўзгариш жараёни. Инглиз биокимёгарлари Г. Кребс ва В. Жонсон топган (1937). Трикарбон кислоталар цикли турли ферментлар таъсирида катализланиб амалга ошувчи кетма-кет реакциялардан иборат. Бошқача қилиб айтганда, озуқа маҳсулотларининг биокимёвий ўзгариши ўлароқ организмда Аацетилкоферменти, Lкетоглутар кислота ва оксалатсирка кислота ҳосил бўлиб, кейин Трикарбон кислоталар цикли гача оксидланади. Мазкур реакцияларда ана шу ҳолдаги сирка кислота қолдиғи углерод диоксид билан сувгача оксидланади. Натижада мазкур циклнинг 1айланишида сирка кислота крлдиги бутунлай парчаланиб кетади, оксалатсирка кислота эса тикланади ва 2 янги айланиш циклида иштирок этади. Қолдиқ сирка кислотанинг Трикарбон кислоталар циклига оксидланишида 2 молекула углерод диоксиднинг ажралиши ва 4 марта дегидрогенланиши билан содир бўлади. Биологик оксидланишда Трикарбон кислоталар циклининг оксидланишга берилувчи субстратная ажралиб чиқувчи водород атоми оралиқ ташитгичлар орқали кислородга ўтказилади, бунинг натижасида сув ҳосил бўлади. Шу боисдан мазкур цикл организмда модда ва энергия алмашинуви умумий системасида марказий ўринни эгалловчи муҳим жараёнлардан хисобланади. Гликолиз жараёнида ёг кислоталарининг оксидланиш реакцияларида улар энергиясининг ‘Ғ3 қисми ажралса, Трикарбон кислоталар цикли реакцияларида барча энергия ажралиб чиқади. Трикарбон кислоталар цикли ферментлари ўсимлик, ҳайвон ҳамда микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятида муҳим роль ўйнайди. Бунда лимон кислота Т. к. ц. да ҳам, глиоксилат циклида ҳам баравар иштирок этади. Трикарбон кислоталар цикли ферментлари ҳужайрада махсус мембраналарда — митохондрияларда локализацияланади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРИКАРБОН КИСЛОТАЛАР ЦИКЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
КИМЁ
КРЕБС ҲАЛҚАСИ
ЁҒ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты