ТРИНИТРОФЕНОЛ, пикрин кислота, C6H3O7N3 — сариқ рангли кристаллар. Мол. м. 229,11. Суюкданиш траси 122,5°, зичлиги 1760 кг/м3. Портловчи модда, портлаш хоссаси жиҳатидан тринитротолуола яқин. 20-а. нинг 1чорагидан бошлаб ўқдориларга кўплаб ишлатилган. Механик таъсирларга жуда сезгирлиги туфайли ишлатилиши чекланган. Фенолдисульфоклслотани нитрат ва сульфат кислота аралашмаси билан нитролаб олинади.