«ТРИПИТАКА» [(санскритча — қонуннинг уч савати), пали тилида «Типитака»] — буддизм ёзувлари тўплами. Пали тилидаги «Трипитака» — ҳинаянанинт муқаддас асари; унинг бир неча қоидалари Рожагрихдаги 1будда йиғини (мил. ав. 5-а.)да баён қилинган; тугал таҳрири мил. ав. 3-а. га мансуб. Санскрит тилидаги «Трипитака» маҳаянанннт муқаддас асари бўлиб, мил. ав. 80-а. ёзилган, тўлиқ сақланмаган, унинг айрим қисмлари хитой тили ва Шарқий Осиёдаги бошқа тилларга қилинган таржимаси орқали етиб келган.