ТРИПОЛИ

ТРИПОЛИ, Тарабулус алҒарб — Ливия пойтахти. Ўрта денгиз соҳилида. Аҳолиси 595 минг киши (1990-й. лар бошлари). Иқлими субтропик, қуруқ. Ўрта денгиз атрофига хос иклим. Янв. нинг ўртача траси 12°, июлники 27°. Йиллик ёгин 370 мм.

Триполи — мамлакатнинг энг йирик шахри, савдосаноат ва молия маркази. Йирик денгиз порти. Аэропорта халқаро аҳамиятга эга. Триполида мамлакат саноат корхоналарининг 3/4 қисми жойлашган. Тўқимачилик, кўнтери, нефтни кайта ишлаш, озиқ-овқат (ун тортиш, балиқ консервалаш, тамаки, ёғмой) саноати корхоналари бор. Ҳунармандчиликда гилам, кийим, пойабзал, бадиий буюмлар тайёрланади. Денгиздан балиқ овланади. Унт, табиат тарихи ва археология музейлари, театр бор. Триполида ҳар йили халқаро ярмарка ўтказилади.

Қадимда Триполи ўрнида финикияликларнинг колонияси Эа ш. бўлган. Уларнинг Эа, Сабрата ва ЛептисМагна колониялари «Триполис» (юн. «Уч шаҳар») деб аталган. Кейинчалик Эа шу ном билан атала бошлаган. Мил. ав. 105 й. дан Рим, мил. 5-а. да вандаллар, 6—7-а. ларда Византия қўл остида бўлган. 643 й. дан арабларга ўтган. 1551 — 1911 й. ларда Усмонли турк салтанати таркибида бўлган. 1911 й. да Италия қўшинлари босиб олган. 1943 й. да шаҳарни инглизлар эгаллаган. 1951 й. дек. да Ливия мустақилликка эришгач, Триполи унинг пойтахти.

Меъморий ёдгорликлардан Марк Аврелий зафар арки (164 й.), қалъа (16-а.), қирол саройи, масжидлар сақланган.


Кирилл алифбосида мақола: ТРИПОЛИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
ЛИВИЯ
РОССИЯ
ХИТОЙ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты