ВЕСТИБУЛЯР АППАРАТ

ВЕСТИБУЛЯР АППАРАТ (лот. vestibulum — дахлиз, йўлак) — умуртқали ҳайвонлар ва одам ички қулоғининг бир қисми; бош билан тананинг фазодаги вазияти ўзгаришини ва гавданинг қай томонга ҳаракатланаётганлигини сезадиган аъзо. Вестибуляр аппарат вестибуляр анализаторининг периферик рецепторларидир. Бу рецепторлар ички қулоқ даҳлизининг саккулус ва утрикулус деб аталадиган парда халтачаларида (отолит аппарат) ҳамда ярим доира каналларининг кенгайган учларида (ампуляр аппарат) жойлашган. Халтачалар ва ярим дойра каналлар тўқима суюқлиги (эндолимфа) билан тўла бўлади. Мувозанат рецепторларидан статик (гавданинг ҳолати билан боғланган) ва динамик (тезланиш билан боғланган) сигналлар келади. Бу сигналлар сезувчан толалар механик таъсирланганда рўй беради. Гавда ҳолати ўзгарганда сезувчан толаларга отолит томондан таъсир этаётган куч йўналиши ҳам ўзгаради. Шунинг учун Вестибуляр аппарат қаттиқ таъсирланганда (мас., денгиз касаллигида) кўнгил беҳузур бўлиб, бош айланади, ранг ўчади, юрак уриши, нафас олиш тезлиги ўзгаради. Кучли вестибуляр таъсирот ҳадеб такрорланаверганда унга нисбатан бўладиган реакция кучсизланади. Шунинг учун денгизчилар, учувчилар ва космонавтларни жисмоний чиниқтиришда вестибуляр машқ қўлланилади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕСТИБУЛЯР АППАРАТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ҚУЛОҚ
ТОШКЕНТ
ОКЕАН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты