ТРИХИНАЛАР

ТРИХИНАЛАР, трихинеллалар (Trichinella) — трихинеллалар оиласига мансуб нематодалар уруғи. Эркагининг уз. 0,6—1,6 мм, ургочиси 1,3 — 4,4 мм. 2—3 тури бор. Спирал Трихиналар куп учрайди. Вояга етган даврида йиртқич ва ҳаммахўр ҳайвонлар, жумладан, одам ингичка ичаги бўшлиғида яшайди. Оталанган урғочи Трихиналар ичак деворига кириб олиб, микроскопик личинкалар туғади. Личинкалар қон орқали барча органларга тарқалади. Капиллярлардан мускулларга ўтиб, бир оз ўсгач, спиралланади ва оҳак капсулага ўралади. Капсулада бир неча вақт тирик сақланади. Ҳайвонлар зарарланган гўштни еб, Трихиналарни юқтиради; ана шундан сўнг Трихиналар ингичка ичакка тушиб вояга етади. Одам яхши пиширилмаган чўчқа ёки бошқа ҳайвон гўштини еб зарарланади. Трихиналар трихинеллёз касаллигини келтириб чикаради. Сохта трихинелла қушларда паразитлик қилади.


Кирилл алифбосида мақола: ТРИХИНАЛАР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ТОШКЕНТ
ХИТОЙ
ҚОН КЕТИШИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты