ВЕТЕРИНАРИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ — ветеринария хизмати тизимида ҳайвонлардаги касалликларни аниқлайдиган лаборатория. Ҳайвонларнинг касалликлари ва ўлиш сабабларини аниқлаш мақсадида турли хил и. т. ва кузатиш ишлари олиб боради. Ветеринария лабораториясида бактериологик, серологик ва гемотологик таҳлиллар бажарилади, патологик материал текширилади, сут, гўшт ва б. чорвачилик маҳсулотлари санитария жиҳатдан таҳлил қилинади, кимёвий ва токсикологик таҳлиллар ўтказилади. Ветеринария лабораторияси касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш учун антибиотиклар ва б. препаратлар тайёрлайди, ветеринария соҳасидаги фан ютуқлари ва илғор тажрибаларни тарғиб қилади. Ветеринария лабораторияси текшириш ва б. ишларни ўзи хизмат қилаётган ҳудуддаги фермер, ширкат, акционерлик, жамоа хўжаликлар ва давлат ветеринария муассасаларининг буюртмаларига мувофиқ бажаради. Тайёрланган антибиотик ва б. ҳар турдаги препаратларни хўжаликларга сотади. Гўшт-сут ва озиқовқат назорат ст-ялари улар қарамоғида бўлиб, деҳқон бозорларида гўшт, сут ва б. чорвачилик ҳамда деҳқончилик маҳсулотларини экспертиза қилади. Ўзбекистонда 3 республика В. л. (юқумли касалликлар диагностикаси лаб. ; ўта хавфли касалликлар лаб. ; ветеринария препаратлари лаб.), 13 вилоят, 126 туман ва туманлараро, 246 ветеринария-санитария экспертизаси лаб. лари ишлайди (2000).


Кирилл алифбосида мақола: ВЕТЕРИНАРИЯ ЛАБОРАТОРИЯСИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТИББИЁТ
ТОШКЕНТ
КИМЁ
ВЕТЕРИНАРИЯ ХИЗМАТИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты