ТРИХИНЕЛЛЁЗ

ТРИХИНЕЛЛЁЗ — одам ва ҳайвонларда учрайдиган гижжа касаллиги; юмалок, чувалчанглар синфига мансуб трихинеллалар қўзғатади. Етук трихинеллалар 1,5—4 мм катталикда бўлиб, одам ёки ҳайвоннинг ичак шиллиқ қаватида паразитлик қилади, ургочиси ингичка ичакда тирик личинкалар туғади ва улар ичак шиллиқ қаватидан қон томирларига ўтади, қон айланиш системаси орқали кўндалангтарғил мускулларга жойлашади; шу жойда спиралга ўхшаб ўралиб олади, ўсиб, оҳакли капсула ҳосил қилади. Соғлом кишилар касалланган ҳайвон гўштини чала пишириб истеъмол қилганда зарарланади. Одамга Трихинеллёз, асосан, чўчқа ёки ов ҳайвонлари (айиқ, морж, бўрсиқ) гўшти орқали юқиши мумкин.

Инкубацион даври 2—3 ҳафта. Касаллик юққанда дастлаб беморнинг т-раси кўтарилади, кўзи қизаради, ёруғликдан қўрқади, мускуллари, баъзан корни оғрийди, ичи кетади ва ҳ. к. Қовоклар, юз салқийди, баъзан кўз бутунлай юмилиб қолиши мумкин. Шунинг учун Трихинеллёз халқ орасида «юз салқиши» деб юритилади.

Бемор касалхонада даволанади. Трихинеллёзнинг олдини олиш учун чўчқаларни санитариягигиена қоидалари асосида боқиш, уларнинг ўлимтик кемирувчилар ейишига зинҳор йўл қўймаслик зарур.


Кирилл алифбосида мақола: ТРИХИНЕЛЛЁЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ЕР
ЗАХМ
ЦИСТИЦЕРКОЗ
ДИЗЕНТЕРИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты