ВЕТЛУГА — РФнинг Европа қисми марказидаги дарё, Волганинг йирик чап ирмоғи. Уз. 889 км, ҳавзасининг майд. 39,4 минг км2. Асосан қор сувларидан тўйинади. Нояб. бошларидан апр. ўрталаригача музлайди. Ветлугада ёғоч оқизилади. Қуйилиш жойида ўртача сув сарфи 255 м3/сек. Қуйилиш жойидан 700 км масофада кема қатнайди. Соҳилида Ветлуга ш. жойлашган.