ВИА

ВИА, вокал-инструментал ансамбль — мусиқий эстрада жамоаси. Иштирокчилари ўзлари чалаётган соз (асосан электрогитара)лар жўрлигида куйлашади. 1960-й. ларда чет элрок-мусиқаси таъсирида (собиқ Иттифоқ республикаларида) ташкил топган. Дастлаб ёшлар мусиқа ҳаваскорлиги шаклида (ўқув юртларида, маданият уйларида), кейинчалик профессионал, саҳнавий мусиқа ижрочилиги тарзида ривожланган. Репертуаридан ёшлар ҳаёти мавзуидаги қўшиқ ва ашулалар, композиторларнинг эстрада асарлари, қайта ишланган халқ қўшиқлари ўрин олган. «Песняры» (Белоруссия), «Веселые ребята» (Москва), «Дос-Мукасан» (Олмаота), Ўзбекистонда — «Ялла» (1971), «Наво» (1976), «Садо» (1981) каби Виалар машҳур.


Кирилл алифбосида мақола: ВИА ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



МУСИҚА
РОССИЯ
БЕЛОРУССИЯ
ФРАНЦИЯ
ҲИНДИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты