ВИДЦУК (лот. via — йўл ва duco — ўтка-заман) — йўллар чукур жарлик, сувсиз дара, ботқоқлик ва б. билан туташадиган жойларга куриладиган баланд ва узун кўприксимон иншоот. Видцук металл, тош, бетон ва темир-бетондан ишланади; одатда, кўп қулочли ва шунга яраша кўп таянчли бўлади; равоқсимон ва тўғри тўртбурчак шаклда тўсинли қилиб қурилади. Жарлик, дара, ботқоқликларни тупроқ билан тўлдириш жуда қимматга тушадиган ва замин жуда бўш бўлган ҳолларда Видцук қўл келади. Тош В. Кдц. Римда ҳам қурилган ва асосан равоқсимон бўлган. Металл ва темир-бетон Видцуклар 19-а. дан бошлаб курила бошлаган. Видцук қуришда меъморлар ва муҳандисларнинг маҳоратлари уйғунлашиб кетиши лозим. Таянчлари (устунлари) иншоот ўртасига томон баландлашиб ёки калталашиб бориши (яъни таянчларнинг баландлиги ҳар хил бўлиши) билан Видцук эстакададан фарқ қилади. Ўзбекистон ҳудудида қадим замонлардан бери акведук (жарлик, дара, сой, анҳор ва б. устидан сув ўтказиш учун қуриладиган иншоот) қурилиб келинади.