ВИБРАТОР (лот. vibro — тебранаман) — 1) механик Вибратор — механик тебраниш (титраш)лар ҳосил қиладиган қурилма; мустақил равишда ёки вибрация машиналари ва ускуналарнинг узели тарзида ишлатилади. Материалларни зичлаш, мас., қурилишда грунтларни шиббалаш, бетон крришмаларни зичлаш, қуймаларни опокалардан чиқариш, иншоот, асбоб ва аппаратларнинг титрашга турғунлигини синаш, қозиқ қоқиш ва б. да қўлланилади;
2) электр В. — электромагнит тебранишларни вужудга келтирадиган (тебраниш манбаи бўлган) ток ўтказувчи материал ёки диэлектрикдан иборат штир, металл сим бўлаги. Вибратор оддий ёки мураккаб антенналарнинг элемента сифатида ишлатилади.