ТРОМБОН (итал. trombone — катта труба) — миспуфлама мусиқа чолғу асбоби. Найи (уз. 300 см) 2 марта кайрилган, оғзи конуссимон шаклга эга. Чалинадиган учида ичи чуқур мундштуги бор. Узайтирибқисқартириладиган (найи сурилувчан, цугтромбон) ва вентиль механизмли турлари мавжуд. 16-а. дан оркестр таркибига кирган. Товуши кучли. Тенор, бас каби турлари мавжуд. Хроматик товушқаторга эга. Якка, ансамбль ва симфоник, пуфлама созлар, эстрада оркестрларида кенг қўлланилади. Ўзбекистонда Тромбон ижрочилиги ва таълим тизимида А. Морозов, С. Қозоқбоев, А. Вергилесовлар танилган.